Остонада Сурия томонлар музокараларининг тўртинчи раунди доирасида пленар йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Сулҳ режими кафолатчиси бўлган мамлакатлар Сурияда деэскалация зоналари ташкил этиш бўйича меморандум қабул қилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Мухолифат ҳужжатни имзолашдан бош тортди.
Имзолаш маросимини зални тарк этишни мақсадида ўрнидан қўзғалган ва шовқин солган мухолифат вакиллари узиб қўйди. Шунга қарамай, мухолифат вакилларининг кўпчилиги залда қолди.
Илгарироқ меморандум музокараларга қўшилмай келаётган мухолифат вакилларисиз имзоланиши мумкинлиги билдирилган эди.
Муқаддам хавфсизлик зоналари яратиш бўйича келишувга Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эришган эди.
Изоҳ (0)