Франция президентлигига номзодлардан бири Эмманюэль Макроннинг «Олға!» ҳаракати «Миллий жабҳа» партияси етакчиси, Макроннинг президент сайловидаги рақиби Марин Ле Пен устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига қараганда, теледебатлардан бир муддат илгари интернетда Макронни қоралаш кампанияси бошлаб юборилган бўлиб, у офшор ҳисобларига эгаликда айбланган. «Олға!» ҳаракати мазкур мишмишларни тарқатиш ортида айнан Ле Пен хоним турибди деган фикрда унинг устидан судга шикоят аризаси киритди.
Макрон офшорда ҳисоби борлигини инкор қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)