Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чилонзор туманида психотроп модда сотишга вояга етмаган фарзандини жалб қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод бўлими катта инспектори Исломжон Турсунов маълум қилди, деб хабар берди «1news.uz».

Фото: «1news.uz»

Фото: «1news.uz»

Қўлга олинган шахс Чилонзор туманининг 20-мавзесида «Лирика» психотроп моддасини ноқонуний равишда сотган. Аёл бу ишга ўзининг вояга етмаган ўғлини ҳам жалб қилган. Ўғли рюкзагига дори воситаларини солиб чиқиб сотаётган вақтда ушланган. Рюкзак ичидаги дори воситалари текширилганда, психотроп ва гиёҳванд моддаларга тенглаштирилган қатор кимёвий моддалар, хусусан, «лирика» дори воситаси борлиги аниқланган.

24post.uz нашрининг билдиришича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод бўлими ходимлари Чилонзор туманидаги 200-умумтаълим мактабнинг ўқувчилари ҳамда ота-оналари билан ушбу жиноят хусусида суҳбат уюштириб, тушунтириш ишлари олиб борган.

Психотроп ва гиёҳванд моддаларга тенглаштирилган кимёвий моддаларни катта миқдорда олиб кириш, сотиш ва шу орқали ёшларни зарарли одатларга кўникма ҳосил қилдириш катта жиноят эканлиги таъкидланди. Айбдор фуқаронинг хатти-ҳаракати қораланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати