Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Наманган тумангаз» филиалида ҳудуд назоратчиси бўлиб ишлайдиган Дилшод Воҳидов ва унинг собиқ ҳамкасби Сардор Носировнинг (исм-шарифлар шартли) жиноий қилмишлари фош бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки азамат ўзаро тил бириктириб, Воҳидов хизмат кўрсатадиган «Қўқонқишлоқ» маҳалласидаги 30 нафар фуқарони янги истеъмолчи сифатида рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланилган табиий газ учун шахсий ҳисоб варақларига киритишларига ишонтирган.

Шу тариқа 2016 йил 28 ноябридан жорий йил 25 январь кунигача истеъмолчиларнинг 15,7 миллион сўми фирибгарлик йўли билан қўлга киритилиб, шахсий эҳтиёжлар учун ишлатиб юборилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди