Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб ёзади UzDaily.
Ҳужжатда республикада гидроэнергетикани янада ривожлантиришнинг бирламчи йўналишлари белгилаб қўйилди. Улар орасида янги электр энергетикаси корхоналарини яратиш ва мавжудларини модернизация қилиш; йирик, ўртача, кичик ва микро-гидроэлектр станцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва ҳар томонлама асосланган илмий-техник ечимларни жорий қилиш ва бошқа йўналишлар бор.
Қарор орқали 2017—2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. У ўз ичига дастурнинг мақсадли параметрларини ҳамда 42 та янги гидроэлектр станцияларини қуриш ва 32 та амалдаги гидроэлектр станцияларини модернизация қилиш бўйича инвестициявий лойиҳалар рўйхатини олади.
Изоҳ (0)