Фаластиннинг «ХАМАС» ҳаракати сиёсий бюроси раиси Холид Машал АҚШ президенти Дональд Трампда Фаластин халқи муаммосини адолатли ҳал қилиш учун тарихий имконият туғилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Телеканалга берган интервьюда Машал Трампнинг жасорати салафларига нисбатан анча юқорилигини таъкидлаб ўтди.
«Бу Фаластин халқи муаммосининг адолатли ечимини топиш учун Исроилга босим ўтказишнинг тарихий имкониятидир. Бу маданиятли дунё ва АҚШ маъмуриятининг хизмати бўлади», — деди сиёсатчи.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, 3 май куни Трамп фаластинликлар етакчиси Маҳмуд Аббос билан учрашмоқчи.
Изоҳ (0)