Тошкент шаҳридаги «Ёшлар ижод саройи»да 2017 йил 3 майда Navoiy Beauty Cosmetics заводининг тақдимоти бўлиб ўтди. Навоий эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Жанубий Корея билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма корхона Lа Core бренди остида 200 дан ортиқ юз, тана ва соч учун мўлжалланган косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Жанубий Корея косметика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ва CNP Dream компанияси кўмагида ташкил этилган заводда 50 киши, шу жумладан, кореялик мутахассислар ишлайди. Маҳсулотлар корейс технологияси ва хом ашёси асосида ишлаб чиқарилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)