Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бугун, 3 май куни Тожикистон ҳудудида юз берган ер қимирлаши оқибатида Ўзбекистон ҳудудида жабрланиш ва талафотлар кузатилмагани ҳақида хабар берди.
«Тошкент» сейсмостанцияси берган маълумотга кўра, 2017 йилнинг 3 май куни соат 09:47 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 6,0 ни ташкил этди.
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 балл, Тошкентда 3,5-4 баллни ташкил этган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)