АҚШ президентлик лавозимига Демократик партиядан собиқ номзод Ҳиллари Клинтон 2016 йилги сайловлардаги мағлубиятини россиялик хакерларнинг аралашуви ва ФҚБ раҳбари Жеймс Комининг ҳаракатлари билан изоҳлади. Бу ҳақда у CNN’га берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Клинтон ўз мағлубияти учун шахсий жавобгарликни тўлиқ зиммасига олишини таъкидлади, бироқ буни сайловлардан олдинги ўн кун билан изоҳлашини маълум қилди.
«Агар сайловлар 27 октябрь куни бўлиб ўтганда, мен сизнинг президентингиз бўлардим», — деди Клинтон. Унинг фикрича, унинг мағлубияти сабабларидан бири россиялик хакерларнинг ҳаракатларидир. У сайлов кампанияси раҳбари Жон Подеста электрон почтаси ёзишмаларининг ошкор этилишини улар зиммасига юклайди.
Клинтоннинг сўзларига қараганда, ФҚБ раҳбари Жеймс Комининг у АҚШ давлат котиби эканлигидаги ёзишмалари юзасидан янги суриштирув ўтказиш ҳақидаги 28 октябрь кунги конгрессга мактуби мағлубиятнинг иккинчи сабабидир.
«Жеймс Комининг 28 октябрдаги мактуби ва Россия WikiLeaks ҳаракатларисиз ғалаба қозонган бўлардим. Улар мен учун овоз беришга тайёр бўлган кўплаб кишилар онгида шубҳа уйғотди, оқибатда улар чўчиб қолди», — дейди Клинтон.
Шунингдек, Клинтон унинг ғалабасига хотин-қизларни ёқтирмаслик ҳам халақит берган бўлиши мумкинлигини истисно этмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)