Туркиянинг Анталия вилояти расмийлари меҳмонхона ва ичкилик ичиладиган манзиллардан ташқарида алкоголь истеъмол қилинишига тақиқ жорий этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Тақиқ, жумладан, парклар, боғлар, хиёбонлар, турар жой даҳалари ва сайр ҳудудларига тааллуқли.
Шунингдек, спиртли ичимликларни «атрофдагиларнинг норозилигига сабаб бўладиган тарзда» истеъмол қилиш ҳам ман этилади.
Мазкур чекловларга риоя этмаганлар 100 турк лираси (28 доллар атрофида) миқдоридаги жаримага тортилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)