Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашди, дея хабар бермоқда Россия президенти расмий сайти.
Икки мамлакатнинг халқаро майдондаги ҳамкорлигига оид бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Россия ва АҚШнинг Сурия инқирози контекстидаги халқаро терроризмга қарши курашдаги ҳаракатлари координацияси истиқболларига урғу берилди.
Хусусан, икки мамлакат ташқи сиёсий муассасалари раҳбарлари ўртасида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш, унга барқарорлик ва назоратлиликни бериш имконини берувчи вариантларни қидириш бўйича алоқани кучайтиришга келишиб олинди.
Путин ва Трамп телефон орқали алоқа бўлиб туришга келишиб олди ва июлда Гамбургда бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида юзма-юз кўришишни ёқлаб чиқди.
Изоҳ (0)