Бирлашган Араб Амирликлари чўлларни суғориш ва сайёҳларни жалб қилиш учун Антарктида муз қопламасидан синиб тушаётган айсбергларни ўз соҳилларига тортиб келиш режаларини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Мамлакатнинг National Advisory Bureau Limited консалтинг компанияси ходимлари айсберглар минтақа учун чучук сувнинг янги манбаига айланишига умид қилмоқда.
Компания айсбергларни мамлакат қирғоқларига олиб келишнинг ўзи ҳам минтақадаги иқлимнинг сезиларли равишда ўзгаришига сабабчи бўлишини тахмин этмоқда. Музли тоғнинг атрофдаги ҳавони совита олиш хусусиятини ҳисобга олиб, ёғинлар кўпайишига умид қилишмоқда.
Изоҳ (0)