Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасидаги музокаралар якунларига изоҳ берди, деб ёзади «Коммерсантъ». У «конструктив ва яхши суҳбат» бўлиб ўтганини айтди.
Песковнинг сўзларига кўра, Меркель Донбассдаги иқтисодий вазият сабаблари юзасидан Путиннинг фикри билан қизиққан. Россия президенти бу қанақа иқтисодий қамал эканлиги, бунга нима сабаб бўлгани, оқибатлари қандай бўлиши, қамал давом этса, Украинанинг аҳволи қанақа бўлиши ҳақида батафсил гапирган.
Шунингдек, музокаралар чоғида Сурияда хавфсизлик зоналарини яратиш ва у ерга БМТнинг тинчликпарвар кучларини киритиш масаласи кўтарилган. Шу билан бирга, иккала мамлакат етакчилари нафақат Сурия, балки Ливия ва Афғонистондаги вазиятлар ҳақида ҳам гаплашиб олган.
Изоҳ (0)