Қозоғистоннинг Атирау вилоятига Тошкент лимонариясидан 2000 та лимон кўчати келтирилди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Махамбет туманидаги 1 гектар майдонда лимонларни маҳаллий тадбиркор етиштиради. Кўчатлар экиб бўлинди, уларнинг авж олишидан тортиб, биринчи ҳосил қилгунича Тошкентдан келган икки олим кузатиб боради.
Келгуси йилдан бошлаб ҳар бир лимон 15 килограммгача ҳосил бериши тахмин қилинмоқда. 4 йилдан сўнг бу кўрсаткич ҳар бир кўчатдан 150 килограммгачани ташкил этади.
Тадбиркор Владимир Розметовга кўра, лимон кўчатлари Абхазия ҳамда Ўзбекистонда кўздан кечирилди ва тошкентлик олимлар етиштирган «Мир» навига тўхатилишга қарор қилинди. Айнан шу нав минтақа иқлим шароити ва тупроқ таркибига тўғри келди.
Икки йилдан сўнг Атирау лимонлари четдан келтирилган цитруслар билан бемалол рақобатга киришиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)