Халқаро пресс-клубнинг 2 май, сешанба куми бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов, ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Холматжон Сайдалиев иштирок этди. Тадбир давомида журналистлар соҳага оид саволлар билан мурожаат қилди.
Шундай саволлардан бири ички ишлар идоралари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга оид бўлиб, янги ислоҳотларни эски кадрлар билан амалга ошириб бўладими, деган мазмунда берилди.
Саволга Ички ишлар вазири жавоб берди.
Олдимизга ниҳоятда катта вазифа қўйилган. Аҳоли биздан жуда катта ўзгаришларни кутяпти. Эски дунёқарашдаги кадрлар билан бу ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди. Шу нуқтайи назардан, биз бугунги кунда ислоҳот ўтказилаётган хизматлар бошқармаларига ёш, ўзини устида ишлайдиган, замонавий технологияларни тушунадиган, замонавий дунёқарашга эга бўлган 40 ёш атрофидаги кадрларни раҳбар этиб тайинлашни бошладик. Энг муҳими одамлар билан гаплашиб, уларнинг муаммоларини илғаб, ҳал қила оладиган кадрларга эътибор қаратяпмиз.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор
Изоҳ (0)