Ўзбекистонда милиция бўлинмаларида гумонланувчиларни сўроқ қилиш учун видеокузатув камералари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (pdf)да айтилади, деб ёзади «Kommersant.uz».
Ушбу ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан ички ишлар органларидаги барча тергов ҳаракатлари сўроқни стенография усули билан ёзиб олиш, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видеога муҳрлаш тизимлари билан жиҳозланган хоналарда олиб борилади.
Бундан ташқари, келаси йил бошига келиб, Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференцалоқа тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)