• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Путин бухоролик уруш қатнашчисини «Красная звезда» ордени билан мукофотлади

    Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Гамик Закиев учун 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафаси қувончли воқеаларга бой бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-лейтенант Б.Тошматов, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси С.Чернишев ва бошқалар Гамик Закиевни хонадонига бориб табриклади.

    Отахонга Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан Президент табриги ўқиб эшиттирилди.

    Гамик Закиевнинг фашист босқинчиларига қарши жасорати эътирофи бўлган ордену медаллари қаторига яна бир мукофот қўшилди. Унга «Красная звезда» ордени билан мукофотлангани тўғрисидаги Россия Федерацияси Президенти томонидан имзоланган гувоҳнома ва орден тантанали топширилди.

    Бу мукофотнинг тарихи узоқ. Гамик Закиев Иккинчи жаҳон урушига 1943 йили 18 ёшида жўнаб кетди. Украинани озод қилиш учун бўлган жангларда иштирок этди. Шундай жанглардан бирида оғир яраланди ва узоқ вақт госпиталда даволанди. Шундан сўнг яна фашистларга қарши жангни давом эттирди. Чехословакияни озод қилиш учун бўлган жангда ёш лейтенант бошчилигидаги аскарлар тиш-тирноғигача қуролланган душманнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Улар мустаҳкам позицияни эгаллаган фашистлар истеҳкомини ёриб ўтишга муваффақ бўлди. Жангдаги жасорати учун взвод командири, кичик лейтенант Гамик Закиев 1944 йилнинг 7 ноябрида 211-ўқчи дивизия қўмондонининг буйруғи билан «Красная звезда» ордени билан мукофотланади. Бироқ оловли жанглар давом этаётган ўша даврда мукофот топширилмай қолади. Бунинг устига у 1945 йилда Узоқ Шарқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этди. Уруш тугагандан сўнг 1947 йилгача Мўғулистонда ҳарбий хизматни давом эттирди.

    Урушдан сўнг Самарқанд шаҳридаги собиқ савдо институтини битириб, Бухорога ишга йўлланма олди. Узоқ йиллар савдо ташкилотларида самарали меҳнат қилди.

    Ўтган йилнинг ёзида қўшниси ҳарбий архив сайтларининг бирида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бобоси ҳақидаги маълумотни излар экан, Гамик бобонинг жанговар ҳаёт йўлига оид маълумотга, жумладан, унга топширилмай қолиб кетган орден тўғрисидаги қайдномага кўзи тушади. Бу ҳақда хабардор қилинган Г.Закиевнинг набираси Лизия вилоят мудофаа ишлари бошқармасига мурожаат қилади. Шу тариқа жанговар орден 72 йилдан сўнг ўз эгасини топди.

    – Биз, уруш қатнашчилари доимо давлатимиз эъзозида эканимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди Гамик бобо. – Яқинда Президентимиз номидан пул мукофоти ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автомашинани навбатсиз харид қилиш учун имтиёзли сертификат беришди. Шифокорлар соғлиғимдан хабардор бўлиб турибди. Бутун маҳалла «ўзимизнинг қадрдон Гамик ота» деб ҳурматимни жойига қўяди. «Красная звезда» ордени топширилганидан улар ҳам хурсанд. Дунёда тинчликдан азиз бойлик йўқ. Бу бойликни халқимиз қадрлайди. Осойишталик бўлган жойда инсон бахтиёр яшайди. Илоҳим, юртимиздаги тинчлик абадий бўлсин.

    Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

    02.05.2017, 08:55   Изоҳ (0)   47334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Якка тартибдаги тадбиркорларни валюта сотишдан озод этишди

    02.05.2017, 08:41

    Тошкент марказига қайтган ҳайкал, поездлар тезлиги бўйича АҚШни ортда қолдирган Ўзбекистон, халқ манфаатлари учун хизмат қиладиган прокуратура ва куннинг бошқа муҳ...

    01.05.2017, 22:00

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

    01.05.2017, 21:23

    Марказий Осиё мамлакатлари ва Япония ТИВ раҳбарлари Ашхободда учрашди

    01.05.2017, 20:33

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2017 йил биринчи чорагида йўловчи ва юк ташиш ҳажмини оширди

    01.05.2017, 20:29

    Нукус аэропорти аэровокзал мажмуасидаги реконструкция ишлари сабаб халқаро рейслар учун ёпилди

    01.05.2017, 20:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40

    Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

    Ўзбекистон | 12 август, 12:23

    “Барби” режиссёри “Нарния йилномалари”нинг янги қисмини суратга олади

    Кино | 12 август, 12:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.