2 майдан бошлаб долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланадиган расмий курси 28,69 сўмга ошди, деб хабар берди «Anons.uz».
Ўзбекистон Марказий банки 2017 йил 2 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3734 сўм 91 тийин этиб белгиланди. Бу ўтган ҳафта билан таққослаганда 28 сўм 69 тийинга кўп.
1 евронинг қиймати 108 сўм 52 тийинга ортди ва ҳозирда 4075 сўм 98 тийинни ташкил этмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)