КХДРга нисбатан куч ишлатиш даҳшатли оқибатларга олиб келади ва АҚШ томонидан эҳтимолий сценарийларнинг энг сўнггиси деб ҳисобланиши керак. Бундай фикрни сенатор Жон Маккейн билдирди, деб ёзади «ТАСС». У АҚШ Конгресси юқори палатасида қуролли кучлар қўмитасига раҳбарлик қилади.
CNN телекомпанияси эфирида Маккейнга Дональд Трамп маъмурияти Пхеньянга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш ҳақида қарор қилиши эҳтимоли борасида савол берилди. «Бундай вариант бор имкониятларнинг энг сўнггиси сифатида кўрилиши керак, деб ҳисоблайман», — дея таъкидлади Маккейн.
У КХДРдаги оддий қурол-яроғлар Корея Республикасида «миллионлаб одамларни йўқ қилишга қодирлиги»га эътибор қаратди. «Қирғин даҳшатли бўлади, биз бу масалада ўта эҳтиёткор бўлишимиз керак», — деди сенатор.
У президент Трампга «қўл остидаги ҳар битта воситадан Шимолий Кореяга босим ўтказишда» фойдаланишни тавсия қилди ва бундай воситалардан бири сифатида Хитойни айтиб ўтди.
Изоҳ (0)