НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянснинг Афғонистондаги «Қатъиятли қўллаб-қувватлаш» (Resolute Support) миссияси кенгайтирилиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шунингдек, альянснинг айрим аъзолари миссиянинг ҳаракат ваколатини ҳозиргидек йилда бир маротаба эмас, бир неча йилда бир узайтиришни таклиф этмоқда.
Бу масалалар бўйича якуний қарор июнь ойида қабул қилинади.
Маълумот учун, Resolute Support миссияси 2015 йил аввалида фаолиятини бошлади. Унинг таркибидаги 13 минг ҳарбий афғон хавфсизлик кучларини тайёрлаш ва маслаҳат бериш билан шуғулланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)