АҚШ президенти Дональд Трамп БМТни Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар киритишга чақириб, мамлакатни «бутун дунё учун ҳақиқий хавф» деб атамоқда. 2006 йилда Ким Чен Ир биринчи ядро синовларини ўтказганидан буён БМТ Корея иқтисодиётининг бешта асосий соҳаларига санкциялар жорий қилган. Insider Pro уларга қисқача тўхталиб ўтди.
Қурол
Санкциялар тўппончадан тортиб, жанговар кемаларгача бўлган барча турдаги қурол-яроғларни импорт ва экспорт қилишни тақиқлайди.БМТ яқинда эълон қилган маърузага кўра, Пхеньян кўп йиллардан буён ушбу чекловларни сохта компаниялар ва халқаро воситачилар орқали айланиб ўтмоқда.
Руда, кўмир ва бошқа ёқилғилар
БМТ ташкилотга аъзо мамлакатларга Шимолий Кореядан кўмир, шунингдек, темир рудаси, олтин ва ноёб металларни сотиб олишни тақиқлаб қўйган.Шимолий Корея кўмирининг катта қисми шу пайтгача мамлакатнинг халқаро аренадаги ягона иттифоқдоши — Хитойга экспорт қилинган, аммо февраль ойида Пекин қўшнисидан кўмир сотиб олишни 2017 йил охиригача тўхтатиб қўйиш режаларини маълум қилди.
Бундан ташқари, БМТ Шимолий Кореяга авиация, реактив ва ракета ёқилғисини етказиб беришни ман этади.
Ҳашамат буюмлари
Санкциялар, шунингдек, Шимолий Корея элитаси истеъмолини чеклашга ҳам қаратилган, шу туфайли, улар Пхеньянга яхта, қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва гиламлар каби ҳашамат буюмларини сотишни тақиқлайди.Молиявий хизматлар
Кўп йиллардан буён БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ядро ва ракета дастурларини молиялаштиришни тўсиб қўйишга уринмоқда. Мамлакатнинг глобал банк тизимидан фойдаланишига йўл қўймаслик мақсадида, БМТ аъзоларига, шунингдек, уларнинг ҳудудида рўйхатдан ўтган компанияларга Шимолий Кореяга молиявий хизматларни тақдим этиш тақиқланган.Аммо БМТнинг март ойидаги маърузасида КХДР қалбаки компаниялар тармоғи орқали жаҳон банкларидан фойдаланиши ҳақида далиллар келтирилди.
Изоҳ (0)