Туркиянинг ғарбидаги Измир шаҳрида ИШИД жангарилари деб тахмин қилинган олти киши 30 апрель, якшанба куни қўлга олинди. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, қўлга олинганлар 1 май, Халқаро меҳнат кунида теракт амалга оширишни режалаштирган. Ўтказилган рейдлар натижасида полиция ИШИДга алоқадор кўплаб ҳужжатларни ҳам қўлга киритган.
Полиция суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)