АҚШ вице-президенти Майкл Пенс CBS’нинг эрталабки эфири чоғида Шимолий Корея билан боғлиқ вазиятга изоҳ бераркан, АҚШ маъмуриятининг сабри тугагани билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяда жуда катта таҳдидни кўрмоқда.
Шунингдек, Пенс Вашингтон муаммони тинч йўл билан ҳал этишга уринаётганини эслатиб ўтди. У АҚШ узоқ муддат музокаралар олиб боргани, аммо президентнинг сабри тугаганини таъкидлади.
«Президент бас, деди», — хулоса қилди сиёсатчи.
Изоҳ (0)