Франция президентлигига номзод Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи раҳбарияти ислоҳотлар ўтказмаса, келажакда Фрехит (Франциянинг Европа Иттифоқидан чиқиши)га дуч келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Макроннинг таъкидлашича, у сайлов кампанияси давомида Европа ғояси ва Иттифоқ сиёсатини ҳимоя қилган. Унинг фикрича, ушбу ғоя ҳамда сиёсат Франция ва глобализация жараёнидаги мамлакат ўрни учун муҳим ҳисобланади.
«Шу билан бирга, биз вазиятга эътибор қаратишимиз, одамларни эшитишимиз керак. Европа Иттифоқининг бузилган фаолияти бундан кейин ярамайди», — деб ҳисоблайди Макрон.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)