Япония денгиз мудофаа кучларининг «Изумо» вертолёт ташувчи кемаси мамлакат хавфсизлигини таъминловчи АҚШ флотини қўриқлаш бўйича ўзининг биринчи операциясига жўнаб кетди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.
Телеканалга кўра, Япония флоти таркибидаги энг йирик, саҳнида 28 та учиш қурилмасини сиғдиришга қодир кема 1 май куни Йокосука базасини тарк этди ва Филиппин қирғоқларига 3 ойлик сафарга йўл олди.
Кема Япон денгизига юборилган АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таъминот кемаларини ҳимоя қилиш операциясини амалга оширади. Улар «Изумо» ҳамроҳлигида Сикоку ороли ҳудудигача боради.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)