Давлат солиқ хизмати органлари томонидан назорат-касса машинаси ва тўлов терминалидан фойдаланмаслик ва тушумларни банк кассаларига тўлиқ топширмаслик ҳолатлари бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 6,5 мингдан ортиқ назорат тадбири ўтказилиб, уларнинг барчасида турли қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, текширишларда савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан назорат-касса машинасини қўлламасдан товарлар сотиш ҳамда хизматлар кўрсатиш, тушумларни банк кассаларига топширмасдан яшириш, тўлов шаклидан келиб чиқиб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, ҳисоб-китоб терминалидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз товарларни ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланган.
Масалан, Сирдарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари «Сервис» МЧЖга қарашли савдо шохобчасида ўтказган қисқа муддатли назорат тадбирида мижоз томонидан амалга оширилган тўлов учун 6000 сўмга харид чеки берилмаганлиги, шохобчага назорат-касса машинаси ва тўлов терминали ўрнатилмаганлиги ҳамда шохобча ғазнасида савдодан тушган 50 миллион сўм миқдоридаги нақд пул борлиги маълум бўлди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)