Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат солиқ хизмати органларининг «Ишонч телефон»ларига 3758 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу мурожаатларнинг аксариятида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни банк пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб терминал қурилмалари ишлатилмаётганлиги, харид чеки бермаслик ҳолатлари қайд этилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)