Стокгольмда рўй берган теракт оқибатида жабрланганларнинг бешинчиси шифохонада ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полицияси маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
«Швеция жанубидаги шифохонада даволанаётган 60 ёшли аёл Дроттнинггатан кўчасида содир бўлган теракт оқибатида олган жароҳати сабаб 28 апрель тонгида оламдан ўтди», — дейилади полиция пресс-релизида.
7 апрель куни Spendrups компаниясига тегишли ўғирлаб кетилган юк машинаси Стокгольм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида одамларни босиб кетганди. Полиция маълумотларига кўра, 15 киши жароҳат олган, беш киши ҳалок бўлган. Прокуратура теракт ишида гумонланувчи сифатида ўзбекистонлик бўлган 39 ёшли Раҳмат Оқиловни қўлга олган эди. Унга нисбатан айблов 11 майгача эълон қилинади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)