Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг Лондон превентив (олдини олувчи) ядро зарбаси бериш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги гапи кескин жавобга лойиқдир. Бундай фикрни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Франс Клинцевич билдирди, деб ёзади «ТАСС».
«Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг баёноти кескин жавоб берилишига лойиқ, ва мен ошириб юборишдан қўрқмайман», — деди у.
Сенаторнинг фикрича, бу баёнотга психологик уруш элементи сифатида қараш керак. «Акс ҳолда, ишлар пачава, чунки табиий савол келиб чиқади: Буюк Британия ядро қуролини кимга нисбатан превентив тарзда қўллашга тайёр?» — дея таъкидлади у.
Аввалроқ Фэллон Буюк Британия превентив ядро зарбасини бериши мумкинлигини айтган, бу бошқа иложи топилмай қолган вазиятларда амалга ошишини таъкидлаган, аммо айнан қандай вазиятлар эканлигига аниқлик киритмаган эди.
Изоҳ (0)