• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Обуна «ўйини»: таҳлил ва тахмин

    Кундалик матбуот нашрлари – ҳаётимизнинг кўзгуси. У орқали мамлакатимизнинг, қолаверса, бутун дунёнинг юрак уришини сезиб турамиз. Энг сўнгги ахборотлар ва янгиликлардан воқиф бўламиз. Қисқаси, ахборот асрида матбуотнинг ўрни ва роли беқиёс ошмоқда. Бу ҳақда обуна мавсумида айниқса, кўп ва хўп гапирилади.   Бироқ натижасидан доимо кўнгил тўлмай қолаётир.

    Фото: «Жамият» газетаси

    Фото: «Жамият» газетаси

    Масалан, Жиззах вилоятнинг Зафаробод туманини олайлик. Туман ҳокимлигининг матбуот нашрлари обунасига масъул этиб тайинланган ходими Худойшукур Исмоилов   тақдим этган маълумотга кўра, 2017 йил учун марказий нашрларга обуна режаси туманда атиги 33,3 фоиз бажарилган. Ваҳоланки, обунани юқори савияда ўтказиш юзасидан вилоят ва туман ҳокимларининг махсус фармойишлари бор. Бу ҳужжатларда қайси нашрга қанча нусхада обуна бўлиш зарурлиги аниқ-тиниқ белгилаб берилган. Шундай экан, унинг бажарилмай қолгани нега ҳеч кимни ташвишга солмаяпти? Қарорлар, фармойишлар, режалар бажарилмаса, қоғозларда қолиб кетаверса, ҳаётимизда ўзгариш бўлиши маҳол. Эҳтимол шунинг учундир, мазкур туман иқтисодий-ижтимоий ривожланишда энг охирги ўринларда боряпти.

    Тўғри, матбуот нашрларига обуна бўлиш ихтиёрий, фуқароларнинг маънавий эҳтиёжига асосланган тадбирлардан бири. Ҳеч ким фуқарони у ёки бу нашрга обуна бўл, деб мажбурлай олмайди. Лекин обунани ташкил этиш, жамоатчиликни йўналтириш, мавжуд имкониятларни мақсадли сафарбар қилиш давлат аҳамиятига молик иш, десак, хато эмас. Чунки матбуот ва ОАВ давлатнинг бошқа ҳеч бир тузилма қила олмайдиган ижтимоий буюртмасини бажаради. Ислоҳотлар кўлами ва қабул қилинаётган қонун-қоидаларнинг ҳаётимизда қандай акс этишини аҳолига етказади. Бу эса давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк бўлиб, мамлакатнинг тараққиёти, тинчлиги ҳамда фаровонлигига ҳизмат қилади.

    – Туманимиз мактаблари ўқитувчиларининг ҳар бири жорий обуна мавсумида ўртача 450-500 минг сўмлик газета-журналларга обуна бўлди, – дейди Дўстлик туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Мавлон Камолов. – Бундан ортиғига ходимларнинг имконияти етмайди.

    Тўғриси, мутасадди раҳбарнинг гапига унчалик ишонмадик. Чунки, 19 та мактаб, 16 та боғча ва бошқа таълим муассасаларида 730 нафар педагог ва тарбиячи ишлашини, боз устига обуна учун ўқувчилардан ҳам 6-7 минг сўмдан пул йиғилганини инобатга олсак, ҳаддан зиёд катта маблағ вужудга келади. Бинобарин, 450-500 минг сўмга бир неча нашрга обуна бўлиш мумкин. Ҳолбуки, бизга тақдим этилган маълумотга кўра, ижтимоий-сиёсий газеталарга обуна режаси 45 фоиз бажарилган. Жумладан, «Жамият» газетасига режадаги 21 нусха ўрнига 6 нусха расмийлаштирилган, холос. Бошқа нашрларнинг ҳам аҳволи бундан яхши эмас. Беихтиёр, шунча маблағ қаёққа ғойиб бўлаяпти, деган савол туғилади.

    Мирзачўл туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ҳам шунга ўхшаш вазиятга дуч келдик. Бу ерда ҳам обуна учун ўқувчи ва ўқитувчилардан кўп миқдорда пул йиғиб олинган, лекин келаётган нашрларнинг тайини йўқ. Ўқувчилар ҳам ўқитувчилар ҳам охирги марта қачон газета олганини эслай олмади. Нодира Жониқулова мудирлик қилаётган кутубхона эшигига ҳамиша қулф осилган. Уни қаердандир чақириб келишганда, хонада 2-3 номдаги газетанинг икки ҳафта илгари тикилган йиғма жилдидан бошқа нарса кўрмадик. Демак, хонага шунча вақтдан буён ҳеч ким қадам босмаган.

    Хуллас, матбуот нашрларига обунани ташкил этиш ва нашрларни обуначиларга етказиб бериш юзасидан уч туманда ўтказган кузатувларимиз жараёнида бу борада жиддий камчиликлар бор эканига гувоҳ бўлдик. Мақолага шу жойда нуқта қўймоқчи бўлгандик, аммо таҳририятга Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактаби жамоасидан мавзуга оид хат келди. Унинг мазмуни билан танишгач, ҳудудларда ижтимоий-сиёсий газеталарнинг обунаси нега пастлиги, даврий нашрларнинг ўқувчиларга ўз вақтида етиб бормаётгани билан боғлиқ таҳририятларга нима учун кўплаб шикоятлар келиб тушаётганини янада чуқурроқ англагандек бўлдик.

    Мана ўша мактуб:

    «Мактабимизда ҳар йили обуна мавсумида ўқитувчи ва ишчи ходимлар ойлик маошидан 21 фоиз миқдорда ушлаб қолинади. Лекин йил давомида на бирорта газета, на бирорта журнал оламиз. 4-5 нусха етиб келганини ҳам мактаб кутубхонасига йиғма жилд қилиб қўйишади. Аслида эса ўқитувчиларнинг ойлик маошидан ушлаб қолинган пулларга кўплаб газеталарга обуна бўлиш мумкин. Мактаб маъмурияти ушлаб қолинган пуллар ҳисобидан қайси газетага обуна бўлганлигимиз тўғрисида квитансияларни бермайди. Сўраганимизда раҳбарият «квитансиялар бизда туради, сизларга унинг нима кераги бор» дейди. Бу борада мактаб касаба уюшмаси раиси Саодат Ҳайитовага бир неча бор айтсак-да, у «мактаб директори менинг гапимни инобатга олмайди, нима қилай» деган жавобни беради. Мактаб директори Тўхтамурод Абдурашидов эса «сизларга квитансия нима керак, газета керак бўлса, ана кутубхонага қўйилган газеталарни ўқийверинглар» дейди. Хуллас, обуна баҳонасида ўқитувчилар маошидан ушлаб қолинган миллионлаб пуллар қаерга ва қайси мақсадда ишлатилаётганини текшириб, аниқлик киритилишида амалий ёрдам беришларингизни сўраймиз. Бундан ташқари, мактабда таълим олаётган 700 га яқин ўқувчидан йиғиб олинган пуллар ҳам қаерга ишлатилаётганини билмаймиз. Ўқувчилар ҳам жуда кам нусхада газета олади. Бундай номақбул ҳолатларнинг олдини олишда оммавий ахборот воситалари кўмагидан умидвормиз.

    Мактаб педагогик жамоаси номидан Қурбонбиби Содиқова.»

    Бунга қўшимча ёки изоҳ бериш ортиқча, назаримизда.

    Норбобо Шакаров,«Жамият» мухбири

    25.04.2017, 09:18   Изоҳ (0)   8807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сарвар Ашуров «Камолот» Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди

    25.04.2017, 08:36

    Orient Finans банки BankExpo 2017 да инновацион ишланмалар билан қатнашди

    25.04.2017, 07:57

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқот қилди

    24.04.2017, 21:19

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастурини тасдиқлади

    24.04.2017, 21:13

    Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси учун янги эркинлик, 3700 сўмлик «довон»дан ўтган доллар, Қамчиқ йўлидаги ёриқ ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    24.04.2017, 20:58

    Фарғонада шоколадни Cobalt’нинг мотори устида олиб кирмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

    24.04.2017, 19:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35

    Иссиқда эҳтиёткорлик билан ичинг: қаҳва ёзда организмга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 26 июл, 13:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.