• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастурини тасдиқлади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни «2018—2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарор истеъмолчиларга иссиқлик энергияси етказиб бериш сифатини ошириш ва узлуксизлигини таъминлаш, иссиқлик таъминоти тизимини замонавий тежамкор ва кам энергия сарфлайдиган технологияларни жорий этиш асосида янгилаш ва модернизация қилиш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирларни изчил амалга оширишга йўналтирилган.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Қарорнинг расмий шарҳида қайд этилишича, Ўзбекистондаги марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 1950—1970 йилларда очиқ сув тақсимоти ҳамда бино ва иншоотларнинг иситиш тизимларини иссиқлик тармоқларига улаш схемаси асосида ташкил қилинган.

    Монтаж қилишда кам маблағ сарфланадиган, аммо фойдаланишда катта миқдорда маблағ талаб қиладиган бундай марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларининг ўзига хослиги ички иситиш тизими ва иссиқлик тармоқлари қувурларининг хизмат қилиш муддати қисқалиги, иссиқликни ишлаб чиқариш, транспортировка ва истеъмол қилишда эксплуатация харажатларининг юқорилиги, тармоқлар орқали сув узатиш ва иссиқлик қуввати таъминотида белгиланган меъёрдан ортиқ маблағ сарфланиши билан ифодаланади.

    Бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқларнинг ўта эскиргани сабабли, мавжуд иссиқлик таъминоти тизимида иссиқлик манбаларидан мақбул даражада фойдланишнинг имкони бўлмаяпти, бу эса иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятига, истеъмолчиларни иссиқлик хизмати ва иссиқ сув билан таъминлаш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Марказлаштирилган иссиқлик таъминотидан узилган айрим кўп хонадонли уйлар кўпинча сертификатга эга бўлмаган ва ёнғин хавфсизлиги кафолатланмаган газ ва электр ускуналари билан иситилмоқда.

    Мазкур қарор билан Ўзбекистонда иссиқлик таъминоти тизимини янада ривожлантириш бўйича қуйидаги устувор вазифалар белгилаб берилди:

    • иссиқлик таъминоти тизимига энергия ва ресурс тежайдиган янги технология ва ускуналарни, жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда жорий этиш;
    • кўп хонадонли уй-жой фонди, ижтимоий ва бошқа объэктларнинг марказлаштирилмаган иссиқлик таъминоти тизимини энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар қуриш, шунингдек, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминот тизимини ўрнатиш орқали ривожлантириш;
    • жисмоний ва маънавий эскирган, тежамкор бўлмаган қозонхона агрегатларини, ишдан чиққан магистрал ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш, алмаштириш;
    • энергия ресурслари истеъмоли ва ишлаб чиқарилишини меъёр бўйича ҳисоблашни амалда қўллаш, истеъмолчиларни ҳамда иссиқлик таъминоти хизматларини ҳисоблаш ва тўловларни амалга оширишга автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш.
    Қарорда 2018—2022 йилларда марказий қозонхона, иссиқлик тармоқлари, маҳаллий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш, энергия самарадорлиги юқори бўлган, жумладан, гелиоқурилмаларни қўллаш орқали маҳаллий қозонхоналар қуриш, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимини ўрнатиш параметрлари, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тасдиқланди.

    Ушбу қарорда дастурнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари масъул этиб, шунингдек, иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш (ишлаб чиқариш, ташиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш)нинг барча босқичлари инобатга олинган ҳолда лойиҳаларни амалга оширишга комплекс ёндашувни кўзда тутувчи Иссиқлик таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланди.

    Қайд этилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Давлат бюджети, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, пудрат ташкилотлари маблағлари ва Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,7 триллион сўм йўналтириш кўзда тутилган.

    Қарорда маҳаллий қозонхоналар ва хонадонлар ичидаги якка тартибдаги иссиқлик таъминоти тизимининг энергия самарадорлиги бўйича шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш, бино ва иншоотлар лойиҳасида уларга қуёш коллекторлари ўрнатишни назарда тутиш, шунингдек, қуёш коллекторларини тайёрлаш, синовдан ўтказиш ва қўллашга доир давлат стандартларини ишлаб чиқиш белгиланган.

    Шунингдек, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар, хонадонларга якка тартибда ўрнатиладиган ички иссиқлик таъминоти тизимлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда уларни Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш назарда тутилган.

    «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

    24.04.2017, 21:13   Изоҳ (0)   9472
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Якка тартибдаги тадбиркор пластик картаси учун янги эркинлик, 3700 сўмлик «довон»дан ўтган доллар, Қамчиқ йўлидаги ёриқ ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    24.04.2017, 20:58

    Фарғонада шоколадни Cobalt’нинг мотори устида олиб кирмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

    24.04.2017, 19:16

    Евроиттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади

    24.04.2017, 18:08

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3700 сўмдан ошди

    24.04.2017, 17:39

    Ғиждувонда қўлбола усулда пахта ёғи ишлаб чиқараётган шахс фош этилди

    24.04.2017, 17:21

    Ўзбекистонда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

    24.04.2017, 17:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46

    Трамп АҚШ—Россия—Украина уч томонлама саммитини ўтказиш имкониятини эътироф этди

    Дунё | 16 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.