Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Петер Буриан 26—28 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Евроиттифоқнинг Ўзбекистондаги делегацияси маълум қилди, дея хабар беради UzDaily.
Ташриф доирасида расмий шахслар, фуқаролик жамияти ва ишбилармон доиралар вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилади.
Шунингдек, элчи Евроиттифоқ томонидан Ўзбекистонда молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишиши кўзда тутилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)