Тожикистон шарқида сел оқими олти уйни ювиб кетди. Бу уйларда жами 100 киши истиқомат қилар эди, деб хабар беради «Газета.ru».
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умед Юсупов берган ахборотга кўра, сел Лахш туманининг Озодагон қишлоғига ёпирилган бўлиб, тунги соатлар бўлгани учун одамлар уйларини тарк этишга аранг улгурган.
Қурбонлар қайд қилинмади. Маҳаллий ҳокимият вакиллари моддий зарарга баҳо бермоқда.
Изоҳ (0)