АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мэттис ташрифи давомида мамлакат расмийлари ва америкалик ҳарбийлар билан учрашиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Афғонистон мудофаа вазири ва бош штаб бошлиғи истеъфога чиққани билдирилганди. Улар «Толибон» ҳаракатининг Балх вилоятидаги ҳарбий қисмга ҳужумидан сўнг шундай қарор қабул қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)