Швецияда Стокгольмдаги терактни ташкиллашга алоқадорликда гумон қилинаётган яна бир шахс қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қўлга олиш полиция ва хавфсизлик полицияси томонидан текширув доирасидаги кўплаб материаллар қайта ишлагандан сўнг амалга оширилди», — дейилади полиция пресс-релизида.
Гумонланувчи 23 апрель, якшанба куни қўлга олинди. Унга нисбатан кўриладиган чора ҳақида 26 апрелга қадар қарор қабул қилинади. Гумонланувчи шахси ва унинг терактга алоқадорлиги ҳақидаги қўшимча тафсилотлар ошкор этилмади.
Маълумот учун, мазкур теракт ижрочиси саналаётган Раҳмат Оқиловга 11 май кунигача расман айблов эълон қилинади. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)