Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари сўнгги 48 соатда ИШИДнинг қарийб 80 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Tolo News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Афғонистон ҳукумат кучлари Гор ва Нангарҳар вилоятларидаги жангарилар позицияларига авиазарба берган. Тинч аҳоли вакиллари орасида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган. Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда Афғонистоннинг жанубий ва шарқий вилоятларида экстремистлар позицияларининг сезиларли даражада мустаҳкамланаётгани кузатилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)