Пекин ва Пхеньян муносабатлари Шимолий Корея ядро дастурини тўхтатмагунича аввалги даражада тикланмайди. Бу ҳақда Хитойнинг «Хуансю шибао» нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«КХДР ядро дастури Хитойнинг миллий манфаатларини хавф остига қўйди ва Шимоли—шарқий Осиёда тинчлик-барқарорликка раҳна солди. Пхеньян томонидан ядровий қуролланишни тўхтатиш Пекиннинг минтақадаги сиёсатининг асосий йўналишига айланди», — дейилади мақолада.
Газетанинг мазкур мақоласи Корея марказий телеграф агентлигининг ўтган ҳафтадаги материалига жавоб бўлди. Унда Хитой «АҚШ ноғорасига ўйнашда» айбланган ва янги санкцияларга қўшилган тақдирда, Пекин КХДР билан муносабатлардаги «фалокатли оқибатларга тайёрланиши» лозимлиги билдирилган.
Нашрга кўра, бу каби материаллар ва КХДР томонидан кўриладиган чоралардан қатъий назар, Пекиннинг муносабати ўзгаришсиз қолади: Шимолий Корея олтинчи ядро синовини ўтказса, Хитой БМТ янада кескин санкциялар, жумладан, нефть етказиб берилишига эмбарго жорий этилишини қўллаб-қувватлайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)