Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унинг ҳаётига қасд ҳақида ошкора сўз юритган француз сиёсатшуноси Филипп Моро Дефаржни судга берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигига кўра, давлат раҳбарининг адвокат Ҳусайн Ойдин «Президент ҳаётига қасд қилишга ундаш» айблови билан жиноий иш қўзғалишини талаб қилмоқда.
Бунга Дефаржнинг Франция телевидениесида Туркиядаги референдум якунлари муҳокамаси чоғида билдирган фикрлари сабаб бўлди. Агентликнинг таъкидлашича, сиёсатшунос эфирда «Овоз бериш якунларини қайта кўриб чиқишнинг қонуний йўллари ёпилган бўлса, икки йўл — ё фуқаролар уруши ёки Эрдўғоннинг ўлдирилиши қолади» деган мулоҳазани билдирган.
Туркия қонунларига биноан, жиноий иш қўзғалиши учун жавобгарнинг мамлакат ҳудудида бўлиши шарт эмас. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)