Арманистоннинг Гюмри шаҳрида ўлдирилган россиялик ҳарбий хизматчи Дмитрий Ялпаев, травматик геморрагик шок туфайли ҳалок бўлган. Бу ҳақда Арманистон тергов қўмитаси раҳбарининг маслаҳатчиси Сона Трузян маълум қилди, деб хабар берди «РБК».
Маслаҳатчи 23 апрель куни ўтказилган суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига таяниб, шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий аскар боши ва бўйнидан жароҳат олганини маълум қилди.
23 апрель куни Россиянинг Жанубий ҳарбий округи матбуот хизмати хабарига кўра, 22 апрель кечаси Гюмри шаҳридаги Россиянинг 102-ҳарбий базаси яқинида Дмитрий Ялпаевга суиқасд уюштирилган. Пичоқ орқали етказилган жароҳат сабаб аскар воқеа жойида вафот этган.
Маълумотларга кўра, қотиллик ички зўравонлик туфайли содир бўлган. Қотилликда гумонланаётган шахс арман полицияси томонидан қўлга олинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)