• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги сайёҳлик ташкилотларининг 92 фоизи Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм ҳиссасига тўғри келади

    Тамаддун дунё халқлари ҳаёт тарзи, яшаш хусусиятларида ҳам туб бурилиш ясади. Масалан, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожи, аҳоли турмуш даражаси юксалиши, урбанизациянинг кучайиши туризмга бўлган эҳтиёж ортишига олиб келди. Зеро, сафар уюштириш, саёҳатга чиқиш, табиат қўйнида дам олиш бугунги замон кишилари ҳаётининг таркибий қисми, айни чоғда саломатликни мустаҳкамлаш ва бўш вақтни мазмунли ўтказишнинг муҳим шаклига айланди.

    Дарҳақиқат, Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига қараганда, ҳар йили ўртача 1,2 млрд. нафар киши саёҳатга чиқади. Ваҳолонки, бундан 10 йил муқаддам рўйхатга олинган туристлар сони 576 млн. нафарни ташкил этган, холос. Мазкур соҳа жадал ривожланишининг кўплаб омиллари бор, албатта. Улар ичида энг асосийси — бу дунёни билиш, тарбия ва соғ­ломлаштиришни ўзида мужассамлаштирганидир. Қолаверса, у бундай хизматларни ташкил этувчиларга катта даромад олиш имконини беради. Ҳозирги ­вақтда дунё туризмининг жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 10 фоиз, хизматлар экспортида 30 фоиз, савдо ҳажмида 6 фоизга етгани, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 8 фоизи шу жабҳада меҳнат қилаётгани бунинг яққол далилидир.

    Шу маънода, Ўзбекистонда сайёҳлик соҳаси тараққиётининг бугунги аҳволи қандай?

    Аввало, шуни айтиш жоизки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида туризмнинг бозор муносабатларига асосланган янги ҳуқуқий ва иқтисодий асослари яратилди. Замонавий инфратузилма объектлари барпо этилиб, туризмнинг жаҳон андозалари даражасидаги янги йўналишлари жорий қилинди. Мавжуд тарихий-маданий ёдгорликлар таъмирланиши баробарида, улар кенг кўламда тарғиб этилди. Бу каби тизимли чора-тадбирлар кутилган самарани бериб, юртимизнинг сайёҳлик салоҳияти тобора ошмоқда. Бунга яқинда Буюк Британиянинг дунёда маш­ҳур Financial Times газетасида чоп этилган мақола мисол бўла олади.

    Гап шундаки, унда 2017 йилда жаҳон бўйлаб саёҳатга чиқиш истагидагилар учун энг қизиқарли йўналишлар рўйхати эълон қилинди. Газетада таъкидланган тўққизта давлат орасида Ўзбекистон жаҳондаги энг диққатга сазовор сайёҳлик йўналишлари рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди.

    Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, Ўзбекистон сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёдаги етакчи давлатлар сирасига киради.  Мамлакатимизда 7 мингдан зиёд нодир тарихий ёдгорликлар ҳамда бетакрор архитектура намуналари мавжудлиги, сўлим қўриқхоналар фаолият кўрсатаётгани, миллий маданият, санъат ва ҳунармандчиликнинг кўп аср­лик анъаналари асраб-авайлаб келинаётгани хорижликларнинг юртимизга бўлган қизиқишини янада кучайтирмоқда. Бироқ мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланилмаётганлиги туфайли соҳанинг хизмат кўрсатиш ва ­экспортдаги ҳиссаси, аҳолини иш билан таъминлашдаги ўрни ­жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада орқада.

    Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида бу ҳақда тўхталар экан, туризмдек сердаромад соҳа ривожи эътибордан четда қолиб келаётгани, унинг Ўзбекистон иқтисодиёти тараққиётига қўшадиган ҳиссасини ошириш, тарихий ва маданий қадриятларимизни ­тарғиб қилиш, шунингдек, валюта захираларини тўлдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

    Давлат статистика қўмитаси маълумотларида келтирилишича, айни пайтда туризмнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши жуда паст — атиги 2 фоиз атрофида. Туризм фаолиятини амалга оширган фирма ва ташкилотларнинг сони эса қарийб 400 та бўлиб, уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри (73,4 фоиз), Самарқанд (13,1 фоиз), Бухоро (4,5 фоиз) ва Хоразм (1 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Бошқача айтганда, Ўзбекистондаги сайёҳлик хизматлари кўрсатишга ихтисослаштирилган фирма ва ташкилотларнинг 92 фоизи, сайёҳларнинг 93,1 фоизи ушбу 4 та ҳудудга тўғри келади.

    Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони соҳада учраётган хато ва камчиликларни бартараф этиб, уни изчил ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бинобарин, ушбу ҳужжатда туризмни мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида тараққий топтириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларнинг ушбу йўналишдаги салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тармоқни бош­қаришни тубдан такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларини яратиш ва уларни жаҳон бозорларида тарғиб қилиш, Ўзбекистоннинг ижобий сайёҳлик қиёфасини шакллантириш йўналишлари белгилаб берилган. Уларнинг изчил ижроси  юртимизни жаҳон туризмининг муҳим марказларидан бирига айлантириш имконини яратади.

    Қадимги Буюк Ипак йўли ор­қали кўплаб мамлакатларнинг ­туризм маршрутлари туташган халқаро чорраҳада жойлашган ўлкамизда сайёҳликнинг барча турини ривожлантириш мумкин.  Улар орасида экотуризм энг истиқболли йўналиш ҳисобланади. Бунинг учун ғоят хилма-хил ҳамда бой ландшафт, табиий экотизим ва ресурслар, улкан рекреация-туризм салоҳиятига эгамиз. Қолаверса, юртимизнинг қуруқ субтропик иқлими, фасллар ўз ўрнида алмашиши йил давомида, ҳар мавсумга хос ва мос экологик туризм хизматлари кўрсатиш имконини беради.

    Ваҳолонки, ҳозирги вақтда ­дунёнинг кўпгина мамлакатларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (МЭTҲ)нинг иқтисодий фаолият учун муҳим аҳамиятга эга эстетик табиий манзаралари, маданий-этнографик мерос ва қулай экологик ресурс салоҳияти имкониятларидан экологик туризмни ривожлантиришда фойдаланиш асосий йўналишга айланган. Шу маънода, республикамизда экотуризмга асос бўладиган ноёб объектлар жуда кўп. Масалан, 36 та МЭTҲ мавжуд бўлиб, уларнинг умумий майдони 2604,2 минг гектарни ташкил этади. Бундан ташқари, сирли ғорлар, ғаройиб шаклли қоялар, даралар, ер қатламлари очилиб қолган жойлар, шаршаралар, шифобахш булоқлар, улкан дарахтлар, нафосатли ландшафтлар, музликлар ҳам бор. Фақат уларни туризмда фойдаланишга қаратилган инвентаризация ва классификациялаш, шунингдек, мавжуд салоҳиятни тиббий-биологик, туризм-иқтисодий баҳолашни амалга ошириш ­талаб қилинади, холос.

    Таъкидлаш керакки, туризм ривожида, айниқса, соҳанинг ­бошқарув тузилмаси муҳим ўрин тутади. Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги Фармонига асосан, янгидан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолияти, энг аввало, назорат ва маъмуриятчилик вазифаларини амалга оширишга эмас, балки туризмда тадбиркорлик фаолиятини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Яъни қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, сайёҳликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ғов ва тўсиқларни бартараф этиш, хизматлар бозорида рақобатни ривожлантириш, лицензиялаш, сертификатлаш ҳамда бошқа рухсатномалар бериш унинг зиммасига юкланди.

    Ўз навбатида, Фармонда Ўзбекистонда яқин вақтда туризм соҳасини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепция­си, 2017—2021 йилларда концепцияни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, туризм инф­ратузилмасини такомиллаштириш, соҳа корхоналарига қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш бўйича ҳам долзарб тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Унга кўра, яқин истиқболда хорижий инвестиция­ларни кенг жалб қилган ҳолда, республикамизнинг барча ҳуду­дида туризм инфратузилмасининг замонавий объектлари, энг аввало, меҳмонхоналар, транспорт-логистика тузилмалари, муҳандислик-коммуникация объект­лари бунёд этилади. Бу жараёнда янги объектларнинг халқаро андозалар, туристлар талаб ва эҳтиёжларига тўлиқ ­жавоб бериши инобатга олинади.

    2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган учинчи йўналишида туризм индустриясини жадал равнақ топтириш бўйича дастурий вазифалар белгилаб берилган.

    Соҳа истиқболига қаратилаётган ана шундай жиддий эътибор туфайли янги-янги туризм марказлари вужудга келаяпти. Тошкент вилоятини, ҳеч иккиланмасдан, ана шулар сафига киритиш мумкин.

    Гап шундаки, ҳудуд табиий имкониятлари ҳамда хориж тажрибаси ўрганилган ҳолда, вилоятнинг туристик салоҳиятини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда. Масалан, 700 дан зиёд маданий мерос объектлари мавжудлиги сайёҳликнинг зиёрат йўналишини ривожлантиришда қўл келаётган бўлса, ноёб табиат обидалари, фусункор ўрмон ва ландшафтлар экологик, пурвиқор тоғлар эса экстремал сайёҳлик истиқболига кенг йўл очиб бераяпти. Бундан ташқари, этнотуризм ҳам изчил ривожланаётир. Шу боис 2017—2021 йиллар давомида мазкур соҳада 200 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилади. Улар доирасида янги инфратузилма объектлари, хусусан, 40 та меҳмонхона қурилиши кўзда тутилган. Янги меҳмонхоналар сайёҳлар оқими нисбатан кўп бўлган Паркент, Бўстонлиқ ва Зангиота туманлари, Ангрен ҳамда Чирчиқ шаҳарларида бунёд қилиниши белгилангани эътиборга моликдир.

    2017 йилнинг ўзида биргина Паркент туманида 80 ўринли мўъжаз меҳмонхона, оилавий дам олиш мажмуасини фойдаланишга топшириш бўйича ишлар ­жадал давом эттирилаяпти. Умуман олганда, беш йил мобайнида шу каби мақсадлар рўёби учун 400 миллиард сўмдан ортиқ инвестициялар жалб қилиниб, қарийб 2 мингга яқин иш ўрни яратилади. Пировардида вилоятда туризм хизматлари кўрсатиш ҳажми 2,5 баробар ошади.

    Ҳаракатлар стратегияси ва ­бошқа тегишли ҳужжатларнинг изчил ижроси Ўзбекистонни тез орада йирик ҳамда жозибадор сайёҳлик марказларидан бирига, туризмни эса иқтисодиётимизнинг етакчи соҳасига айлантиришга мустаҳкам замин яратиши муқаррар.

    Обид Ҳамидов,иқтисод фанлари номзоди, доцент.

    21.04.2017, 09:15   Изоҳ (0)   7352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ОТМларига қабул квотаси 2021 йилгача 18 фоизга оширилади

    21.04.2017, 09:01

    Тошкент шаҳрида фирибгарлик қилган электр тармоқлари ходимлари қўлга олинди

    21.04.2017, 07:31

    Ўзбекистонда олий маълумотли ҳамшираларнинг малака ошириш жойи ўзгарди

    20.04.2017, 22:24

    Ўзбекистонда шифокорларнинг «қоғозда бору, амалда йўқ» қабилида малака оширишига барҳам берилади

    20.04.2017, 22:05

    Боласини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл, ҳаракати вақтинча тўхтаган «Тошкент—Андижон» поезди, Тожикистонга автомобиль етказиб берадиган «Ўзавтосаноат» ва кун...

    20.04.2017, 20:54

    Тошкентда хизмат гувоҳномасини қалбакилаштирган «майор» қўлга олинди

    20.04.2017, 19:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.