20 апрелнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон ҳукумати таркибидаги сўнгги ўзгаришлар. Ҳукумат портали ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
2. «Тошкент—Андижон» поезди ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Айни вақтда, «Ўзбекистон темир йўллари» бир қатор йўналишлар бўйича чипталар нархини арзонлаштирганини эълон қилди. Улар орасида «Тошкент—Андижон» йўналиши ҳам бор.
3. «Ўзавтосаноат» Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беришни бошлайди. Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари миллий кўргазмаси доирасида имзоланди.
4. Тошкентда 10 кунлик чақалоғи билан уйдан ҳайдалган оилага хонадон калити қайтарилди. «Суд якуний қарорни айтмагунча бу уйда яшовчиларни, айниқса, чақалоғи бор оилани уйдан қувиб чиқариш оддий инсонийлик мезонларига ҳам тўғри келмаслиги таъкидланди».
5. Тошкентда квартира олиш учун 4 ёшли ўғлини 14 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Ўз боласини сотмоқчи бўлган аёлнинг кўрсатмасига кўра, у Қашқадарёдан бўлиб, 12 апрель куни Тошкентга келган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)