Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўз истеъмол кредитларини таклиф этади.
– Кредитнинг энг юқори миқдори – энг кам иш ҳақининг 300 баробари миқдоригача (ҳозирги кунда 44 932 500 сўм);
– Кредит муддати – 5 йилгача;
Кредит қуйидаги мақсадларга берилади:
– Уй жиҳозлари хариди учун (барча турдаги мебеллар, гиламлар, ванна, раковина, парда ва бошқалар);
– Уй-рўзғор буюмлари хариди учун (идиш товоқ, сувенир, хрустал, люстралар ва бошқалар учун);
– Маиший техника хариди учун (телефон, компьютер, телевизор, газ плита, музлаткич, кондиционер, духовка ва бошқалар);
– Даволаниш хизматлари тўловларини амалга ошириш учун (даволаниш, тиш қўйиш операциялари, пластик жарроҳлик операциялари ва бошқалар учун);
– Саёҳат ёки сиҳатгоҳ йўлланмаларини сотиб олиш учун (чет элга, Ўзбекистон ичида барча турдаги саёҳат ёки сиҳатгоҳ йўлланмаларини сотиб олиш учун);
– Қурилиш маҳсулотларини учун (цемент, шифер, брусчатка, гипсокартон, пластик ва алюмин профиллари, гипс, алебастр, оҳак, арматура, труба, кафел ва бошқалар);
– Тайёр қурилиш маҳсулотлари учун (темир дарвоза, панжара, брусчатка плиталари, ёғоч, алюмин, пластикдан ясалган эшик ва ромлар ва бошқалар);
– Кўп қаватли хонадонлар ва ҳовли жойларни таъмирлаш ишлари учун;
– Хонадонларга газ, электр, сув улаш хизматлари учун;
– Тўй маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун (юбилей, туғилган кунлар ва бошқа тадбирлар);
– Автотранспорт воситаларига метан, пропан газ мосламаларини қўйиш хизмат тўловлари учун;
– Автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизмати тўловлари учун;
– Заргарлик буюмларини сотиб олиш учун;
– Спорт, фитнес анжомларини сотиб олиш учун;
– Махсус ўқув курсларида ўқиш учун (ҳамширалик, ҳайдовчилик, муқобил хизмат тўловларига, келинликка тайёрлаш, чеварлик, тил ўрганиш курслари ва бошқалар);
– Тиббиёт аравачалари ва бошқа соғлиқни тиклаш анжомлари сотиб олиш учун;
– Қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун.
Кредит таъминотининг қуйидаги турлари қабул қилинади:
– Мол-мулк гарови, шунингдек, кредит ҳисобига сотиб олинадиган мол-мулклар;
– Пул маблағлари ва унга доир ҳуқуқлар;
– Учинчи шахс кафиллиги;
– Қонунчиликда белгиланган бошқа таъминот турлари.
Кредитни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар:
– Кредит олиш учун ариза;
– Паспорт ёки шахс ва турар жойни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат;
– Иш жойидан олинган даромадни тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда расмийлаштирилган, маълумотнома ёки олинган даромад ёки маблағларни ҳужжатлаштирилган асосда тасдиқлайдиган ҳужжат;
– Кредитни қайтарилишини таъминлайдиган ҳужжатлар;
– Товар ва хизматларни сотиб олиш юзасидан шартнома.
Қўшимча маълумотларни (0 371) 150-70-94 телефони орқали ёки Банкнинг исталган бўлим/филиалидан олишингиз мумкин.
Веб-сайт: www.nbu.uz
Хизматлар лицензияланган. Реклама ҳуқуқи асосида
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)