Американинг General Motors концерни Венесуэла ҳукумати мамлакат шимолидаги Валенсия саноат зонасида жойлашган автомобиль заводини ноқонуний равишда эгаллаб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters GM баёнотига таяниб хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳужжатда таъкидланишича, концерн ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча зарур қонуний чораларни кўради.
Завод кутилмаганда Венесуэла ҳукумати назорати остига олинди, шу билан бир вақтда барча операциялар тўхтатиб қўйилди. GM’дагилар қайд этишича, бундай шароитларда корхона нормал тарзда ишлай олмайди. Бундан ташқари, автоконцерннинг ишлаб чиқариш майдонларидан барча активлар, шу жумладан, автомобиллар ҳам мусодара қилинди.
Автомобиль ишлаб чиқарувчи компания корхонанинг ноқонуний равишда эгаллаб олиниши компаниянинг ўзига, заводнинг 2678 нафар ишчисига, 79 та дилерга, шунингдек, барча етказиб берувчиларга ўнгланмайдиган зарар етказишини айтди.
Изоҳ (0)