Самарқанд вилоятида 19 апрель куни «бензин ташувчи» енгил автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Самарқанд ва самарқандликлар» гуруҳида видеохабар қолдирилган.
«Хавфсизлик техникасига риоя этилмаслиги, мана, қандай оқибатларга олиб келади. Навоий кўчасидаги эҳтиётсизлик қилган ‘кўча бензинчилари’», — деб ёзади видеохабар муаллифи.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Олов ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўчирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)