Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборотига кўра, 13 апрель куни соат 14:30 ларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчасида 1987 йилда туғилган, Олмазор туманида яшовчи А.Н. бошқарувидаги Lacetti бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
«Натижада ҳайдовчи А.Н. воқеа жойида ҳалок бўлган ва унинг фарзанди — 2017 йилда туғилган А.А. касалхонада вафот этган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Ҳайдовчининг 2008 йилда туғилган фарзанди — А.Д. ҳамда у билан бир манзилда яшовчи, 1982 йилда туғилган Э.О. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)