Тошкентнинг Қатортол кўчасида 18 апрель куни соат 22:00 атрофида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди: ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, ёнидаги машина билан тўқнашган, дея хабар бермоқда «Новости Узбекистана».
Тошкентдаги такси саройларидани бирига тегишли Nexia автомобили ҳайдовчиси Қатортол кўчасида бир пиёдани уриб юбориб, бошқарувни йўқотган ва ёнида турган бошқа бир Nexia’га бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида автомобиль томонидан туртиб юборилган 35 ёшли эркак ўнг болдир синиши жароҳати билан касалхонага ётқизилган, Nexia’нинг 47 ёшли ҳайдовчиси ҳам бош-мия ёпиқ жароҳати билан 16-шаҳар касалхонасига жойлаштирилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидан маълум қилишларича, ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)