15 мартдан 13 апрелга қадар 87 та тез ёрдам ва 2 та ўт ўчириш машинаси қизил чироқдан ўтгани ва тезликни оширгани учун Тошкент чорраҳаларидаги камералар томонидан нишонга олинди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, агар шошилинч ва махсус хизматларнинг машиналари милтилловчи кўк ёки кўк ва қизил чироқларини ёқиб ҳаракатланса, камералар уларнинг ҳаракатларини қоидабузарлик сифатида қайд этмайди.
«Бироқ зикр этилган ҳолатларнинг ҳеч бирида шошилинч хизматларнинг машиналари махсус чироқларини ёқмаган. Шунга қарамай, тез ёрдам ва ўт ўчириш хизматлари раҳбарияти томонидан экипажлар ҳақиқатан ҳам шошилинч чақирувларда бўлгани ҳақида асосли далиллар келтирилганидан сўнг, жарима қоғозлари бекор қилинди», — дейилади хабарда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)