Сербиянинг амалдаги бош вазири Александар Вучич мамлакатда 2 апрель куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида 55,08 фоиз натижа билан ғолиб чиқди. Республика сайлов комиссияси йиғилишида тасдиқланган якуний рақамлар шундан иборат бўлди, дея хабар беради «ТАСС».
Шу тариқа Александар Вучич расман Сербиянинг бешинчи президентига айланди.
Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, собиқ омбудсмен Саша Янкович 16,36 фоиз билан иккинчи, сиёсатчи Лука Максимович эса 9,43 фоиз натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)