Россия президенти Владимир Путин Time журнали томонидан тузилган дунёнинг 100 нафар энг нуфузли етакчилари рўйхатига кирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбачёв журнал учун махсус ёзилган Путин ҳақидаги мақолада у «ўтмишдошидан инқирозга учраган мамлакатни мерос қилиб олган бўлса-да, вазиятни барқарорлаштиришга эришгани, Россияни давлат сифатида сақлаб қолгани ва иқтисодий ҳолатни ўнглагани» таъкидланган.
Путиндан ташқари рўйхатга Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй, АҚШ президенти Дональд Трамп, KХДР етакчиси Ким Чен Ин, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Филиппин президенти Родриго Дутерте, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Рим папаси Франциск кирган.
Шунингдек, Time дунёнинг энг нуфузли инсонлари рўйхатига АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнерни ҳам киритди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)