Канаданинг Манитоба провинциясидаги Гарден-Хилл ҳиндулар қишлоғида бола тенгдошини тўппончадан отиб қўйди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, 11 ва 12 ёшдаги уч нафар бола бирларининг уйидан қурол топиб олади. Тўппончани ўйнаб туриб, 12 ёшли бола ўзидан бир ёш кичик ўртоғини отиб қўйди.
Фожиадан кейин полиция ўқ отган бола ва унинг отасини қўлга олди. Болага қуролдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, отасига эса қуролни қоидаларга мувофиқ сақламаганлик айблари қўйилди.
Улар суд қарорига қадар очиқликка қўйиб юборилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)